Telegram Group Search
Марселонинг ўғли Энцо Алвес «Реал» билан шартномасини узайтирди.
Винисиус Жуниор Чемпионлар Лигасида ҳафта футболчиси бўлишга номзод.
"Ал-Иттиҳод"нинг расмий хабарига кўра, Карим Бензема жароҳатини даволаш учун Испанияга келган.

Футболчи "Реал Мадрид"да қўшимча кўрикдан ўтмоқда ва шу ернинг ўзида даволаниши кутилмоқда
Винисиуснинг "Бавария" дарвозасига урган биринчи голи Чемпионлар лигасида ҳафта голи бўлишга номзод.
Sofascore талқинига кўра, Винисиус ва Кроос "Чемпионлар лигасида ҳафта жамоаси" таркибидан жой олдилар.
Relevo: Тибо Куртуа мавсум охиригача асосий ўйинларда майдонга тушиши мумкин. Жамоадаги барча унинг тайёрлигини, кундан-кунга ўзини яхши ҳис қилаётганини, мураббийлар штаби унга ишонч билдираётганини кўриб турибди.

"Реал Мадрид"да Куртуа жуда муҳим футболчи ҳисобланади, шунинг учун ҳам бундан буён уни асосий таркибда майдонга тушириш иштиёқи ошиб бормоқда.
Relevo: Тибо Куртуа "Кадис"га қарши ўйинда майдонга тушади.
"Мадрид"нинг қуйидаги футболчилари ўз позицияларида "Ла Лиганинг йил жамоаси"га номзодлар рўйхатидан жой олдилар.

🇺🇦 Андрей Лунин

🇩🇪 Антонио Рюдигер
🇪🇸 Дани Карвахаль

🇩🇪 Тони Кроос
🏴󠁧󠁢󠁥󠁮󠁧󠁿 Джуд Беллингем
🇺🇾 Феде Вальверде

🇧🇷 Винисиус
🇧🇷 Родриго
Жамоамиз "Кадис"га қарши ўйинга тайёргарлик машғулотини бошлади
Mundodeportivo: Ла Лиганинг кейинги мавсуми 2024 йил 16 августда бошланади ва 2025 йил 25 майда тугайди.

Испания Суперкубоги эса 2025 йилнинг 8-12 январь кунлари бўлиб ўтади.
The Athletic: Чуамени "Бавария"га қарши ўйинда чап оёғидан жароҳат олган эди. Ушбу жароҳат жиддий эмас, лекин у эҳтиёт чораси сифатида "Кадис"га қарши учрашувини ўтказиб юбориши мумкин.
Фабрицио Романо: "Реал Мадрид" аллақачон "Ривер Плейт" билан боғланиб, Франко Мастантуоно бўйича маълумот сўраган, клуб аргентиналик ярим ҳимоячининг келажагига ишонмоқда.

Хосе Феликс Диас: "Реал Мадрид" Франко Мастантуонони сотиб олиш учун курашни давом эттирмоқда. "Мадрид" футболчи учун курашда устунликка эга. Лекин клуб Мастантуононинг трансфер суммасини (45 млн евро) камайтирмоқчи.

Европанинг аксарият топ-клублари футболчини ўз сафида кўришни хоҳлашмоқда.

"Барселона" футболчи учун курашни тўхтатди, ҳозирги вазиятда клуб ушбу трансфер суммасини торта олмайди.
Cope: Шанба куни Ла Лига ғолиблигини қўлга киритган тақдирда ҳам, "Реал Мадрид" ва футболчилар "Бавария"га қарши ўйин тугагунга қадар чемпионликни нишонламасликни афзал кўришмоқда.

Ҳозирча ҳеч қандай байрам режалаштирилмаган, клуб байрамларни кейинги дам олиш кунларига кўчиришни мақсадга мувофиқ деб ҳисобламоқда.

Бундан ташқари, шаҳар кенгаши ёки Мадрид муниципалитетидан хавфсизликни таъминлаш бўйича ёрдам сўралмаган ва автобус ҳам тайёрланмаган.
Эду Агрре: "Кадис"га қарши ўйинда Куртуа асосий таркибда майдонга тушади.

Marca: "Кадис"га қарши ўйинда Куртуа ва Кепа бир бўлимдан ўйнашади.

Арда Гюлер илк бор "Сантьяго Бернабеу"да асосий таркибда майдонга тушади.
Vozpopuli: Килиан Мбаппе Мадридда аввал Серхио Рамос яшаган уйни сотиб олмоқда.
Тони Кроос ва Лука Модрич бу мавсумда (клуб ва терма жамоа учун):

🇩🇪 Кроос:

• 45 та ўйин (34 марта асосий таркибда)

• 2957 дақиқа

• 11 та гол+пас

🇭🇷 Модрич:

• 48 та ўйин (28 марта асосий таркибда)

• 2580 дақиқа

• 9 та гол+пас

Бири 34 ёшда, иккинчиси 38 ёшда 🎩
Фабрицио Романо: "Реал Мадрид" Андрей Лунинга шартномани узайтириш бўйича таклиф жўнатди.
2024/05/03 19:15:08
Back to Top
HTML Embed Code: